Қозоғистон-Қирғизистон стратегик шериклиги жадал ривожланмоқда - Қирғизистон президенти

None
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Садир Жапаров Қасим-Жомарт Тоқаевни Президентлик сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, олий давлат лавозимида муваффақиятлар тилади.

Давлат раҳбари Садир Жапаровга табрик учун миннатдорлик билдириб, Қирғизистон билан кўп томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш ниятида эканини таъкидлади.

Суҳбат чоғида томонлар Қозоғистон-Қирғизистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланиб бораётганини таъкидладилар.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар