Қозоғистон-Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 17 фоизга ошди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувига махсус ташриф буюрган Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Европа Кенгаши Президенти билан учрашди. Бу ҳақда Ақордага таяниб, Kazinform хабар бермоқда.

Қасим-Жомарт Тоқаев Садир Жапаровга ҳурмат бажо келтириб, Астанада бўлиб ўтадиган муҳим учрашувда иштирок этиш учун махсус келгани учун миннатдорчилик билдирди.

«Бу ташрифингиз муҳим. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш мақсадида икки томонлама учрашув ўтказмоқдамиз. Давлатларимиз ўртасида кескинлик йўқ. Ўйлайманки, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли бу ютуқлар янада кўпаяди ва икки томонлама ҳамкорлигимиз жадал ривожланиб боради»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Садир Жапаров бугунги муҳим учрашувга таклиф этгани учун Қозоғистон Президентига миннатдорлик билдирди.

«Астанага Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Европа Кенгаши Президентининг биринчи учрашувида иштирок этиш учун келганимдан хурсандман. Биз қирғиз-қозоқ муносабатларини юксак қадрлаймиз. Фурсатдан фойдаланиб, сизларни мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан табриклайман»

, — деди Садир Жапаров.

Давлат раҳбарлари икки мамлакат ҳукуматларининг савдо соҳасидаги ҳамкорликдаги ижобий натижаларини юқори баҳоладилар. Икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,7 фоизга ошган. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш кўзланган режага мувофиқ амалга оширилмоқда.

Томонлар Қозоғистон-Қирғизистон муносабатларининг транспорт-логистика, маданий-гуманитар жиҳатларини ҳам муҳокама қилдилар.

Сўнгги хабарлар