Қозоғистон КХШТ мамлакатларига кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон ўз вақтида кўрсатган ёрдами учун КХШТдаги иттифоқчилариuf миннатдорчилик билдиради. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг Евроосиё интеграцияси департаменти директори Aлександр Синяговский маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз иттифоқчиларимизга ўз вақтида кўрсатган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Тинчликпарварлик миссияси Қозоғистон кучлари ва техникасининг салмоқли қисмини аксилтеррор операциясига йўналтириш имконини берди. 10 январ куни КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ташкил этилди. Тадбир очиқ бўлиб, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. КХШТга аъзо барча давлат раҳбарлари тинчликпарварлик миссиясининг муҳимлигини таъкидладилар. Биз Бош котиб, Котибиятнинг барча ходимлари, ташкилот Бирлашган штабининг мамлакатимизда тинчликпарварлик миссиясини муваффақиятли ташкил этиш ва ўтказишга қўшган ҳиссасини қайд этамиз», — деди Евроосиё интеграцияси департаменти директори.

Эслатиб ўтамиз, КХШТ тинчликпарвар кучлари Қозоғистон ҳудудини бутунлай тарк этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Олжас Қусаинов маълум қилди.

«Бугун Қозоғистон ҳудудидан Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти тинчликпарвар кучларини олиб чиқиш якунланди. Охирги таркиб ва техника Алматидан учиб кетди. Бугунги кунда Қозоғистон Республикаси ҳудудида чет эллик ҳарбий хизматчилар йўқ. КХШТ тинчликпарвар қўшма контингентини мамлакатдан босқичма-босқич олиб чиқиш жорий йилнинг 13 январидан бошлаб Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаев томонидан белгиланган муддатда амалга оширилди», - деди вазирлик вакили марказий коммуникациялар хизматида ўтган брифинггда.


Сўнгги хабарлар