Қозоғистон келаси йили МДҲга раислик қилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг видеоконференция шаклида ўтказилган мажлисида иштирок этди, деб хабар Kazinform беради primeminister.kzга таяниб.

Бош вазир ўз нутқида МДҲ мамлакатлари миллий иқтисодиётлари изчил тикланаётгани ва пандемиядан кейин инқирозга қарши ривожланиш дастурига ўтаётганини таъкидлади.

Шундай қилиб, ХВЖнинг сўнгги прогнозларига кўра, 2021-2022 йилларда МДҲнинг барча иқтисодиётлари пандемиядан олдинги ишлаб чиқаришга етади.

А. Мамин ҳамдўстлик мамлакатларида ташқи савдо ҳажми ошиб бораётганига мисол сифатида жорий йилнинг январ-август ойларида Қозоғистоннинг МДҲ доирасидаги товар айланмаси 27 фоизга ошиб, 20 миллиард долларни ташкил этганини таъкидлади.

Бош вазир МДҲ мамлакатлари иқтисодиёти саноат интеграцияси салоҳиятини рўёбга чиқариш суръатларини кучайтириш, шунингдек, барқарор ўсишни таъминлаш мақсадида Ҳамдўстликнинг «яшил» иқтисодиёти моделини жорий этиш зарурлигини таъкидлади.

МДҲ доирасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунлари бўйича МДҲга аъзо давлатлар ўртасида ахборот ва телекоммуникация тармоқларида муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим қабул қилинди.

2022 йилда Қозоғистон МДҲга раислик қилади. Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2022 йилнинг май ойида Нур-Султанда ўтказилиши режалаштирилган.

Йиғилишда Озарбайжон Бош вазири Али Идаят ўғли Асадов, Беларусь Бош вазири Роман Головченко, Қирғизистон Бош вазири Ақилбек Жапаров, Молдова Бош вазири Наталья Гаврилица, Россия Бош вазири Михаил Мишустин, Тожикистон Бош вазири Коҳир Расулзода, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Арманистон Бош вазири ўринбосари Мгер Григорян, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Чаримират Пурчеков иштирок этди.

Сўнгги хабарлар