Қозоғистон қайси мамлакатларга балиқ экспорт қилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ҳар йили дунёнинг 36 мамлакатига қарийб 60 миллион АҚШ долларилик 30 минг тонна балиқ маҳсулотларини экспорт қилади. Бу ҳақда ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2019 йилда балиқ ва балиқ маҳсулотлари бозорининг умумий ҳажми қарийб 66 минг тоннани ташкил этади. Унинг таркиби қуйидагича: балиқ овлаш - 45 минг тонна, балиқ етиштириш - 7,5 минг тонна, экспорт - 30 минг тонна, шунингдек, импорт - 43,5 минг тонна», - деди вазир Ҳукумат йиғилишида.

Унинг айтишича, Қозоғистон океан балиқлари ва денгиз махсулотларини импорт қилади. Улар: сельд, скумбрия, креветкалар, мидия ва бошқалар.

«Импорт Норвегия, Россия, Исландия, Хитой ва Болтиқбўйи давлатларига тегишли. Шу билан бирга, импорт ўрнини босиш учун Қозоғистонда лосось ва осётрларни етиштириш ва Каспий денгизида сельд балиқларини овлаш керак. Ўз навбатида, Қозоғистон ҳар йили 60 миллион АҚШ доллар миқдорида 30 минг тонна балиқ маҳсулотларини 36 та яқин ва узоқ мамлакатларга экспорт қилади. Бундан ташқари, биз экспорт қилиш учун муҳим потенциал бозорларга эгамиз. Хусусан, Россия ва Хитойда балиқ маҳсулотларига талаб юқори. Ушбу икки мамлакатда чегара ҳудудлари бозори уч миллион тоннага етади. Биз экспорт салоҳиятимизни 300 минг тоннага етказишимиз мумкин», - деди М.Мирзағалиев.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар