Қозоғистон қайси давлатлар билан парвозларни тиклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугунги кунда халқаро рейслар 25 та давлат билан ҳафтасига 257 рейс частотаси билан амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Kazinform ҚР ИИРВга таяниб хабар беради.

«Қозоғистонга халқаро рейслар деярли тўлиқ тикланди. Қозоғистон Республикасига/Қозоғистон Республикасидан парвозларни амалга оширувчи маҳаллий ва хорижий авиакомпаниялар ўз фаолиятини тўлиқ ҳажмда ва расмий веб-сайтларда эълон қилинган жадвалларга мувофиқ давом эттирмоқда», - дейилади вазирлик хабарида.

Шундай қилиб, халқаро рейслар 25 давлат (Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Буюк Британия, Венгрия, Вьетнам, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Қатар, Корея, Қувайт, Қирғизистон, Мальдив ороллари, Нидерландия, БАА, Польша, РФ, Саудия Арабистон, Тожикистон, Таиланд, Туркия, Ўзбекистон, Украина, Шри-Ланка) 76 та йўналиш бўйича, ҳафтасига 257 та рейс амалга оширилмоқда.

Вазирлик, шунингдек, фавқулодда ҳолат даврида бекор қилинган рейсларнинг йўловчилари чипталарнинг тўлиқ қийматини қайтариши ёки харид жойида бошқа саналарга бепул брон қилишлари мумкинлигини эслатди.


Сўнгги хабарлар