Қозоғистон Каспий денгизида ўз паром флотини қуради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон қуруқ юк ташувчи паромлар сонини 10 тага етказишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Транспорт қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Қасим Тилепов маълум қилди.

«Ҳозирда Ақтау портидаги инфратузилмамизнинг юк кўтариш қуввати 21 миллион тоннага яқин бўлади. Бу йўналишда исталган турдаги юкларни ташишимиз мумкин. Бизнинг савдо флотимиз ҳам бор. Аниқроқ айтадиган бўлсак, бизда 4 та қуруқ юклагич мавжуд. Ҳозир бу юк ташувчилар Каспий денгизида ишламоқда», — деди қўмита вакили ва «Қазтеңізкөлікфлоты» миллий компанияси йил охиригача яна 2 та контейнер ташувчи сотиб олишини таъкидлади.

Унга кўра, ҳозирда Озарбайжон Каспий денгизида қуруқ юк ташиш бўйича монополияга эга.

«Биз ўз паром флотимизни қурмоқчимиз. Узоқ муддатда контейнер паромлари сонини 10 тага етказишни режалаштирганмиз. Ҳозирда Озарбайжон паромлари Каспийда монополияга эга, - деди Қасим Тилепов.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Транскаспий нефт транспорти йўналишини ривожлантиришга кўрсатма берган эди.

Фото: turantimes.kz

Сўнгги хабарлар