Валюталар курси:
    usd/kzt 476.18 eur/kzt 485.56

    rub/kzt 7.76 cny/kzt 70.34
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қозоғистон капитални мамлакатга қайтарганларни авф этади

23 Июнь 20:36

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Жақсилиқов бугун Ҳукумат йиғилишида мамлакатнинг янги инвестиция сиёсатининг асосий йўналишларини айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатни янада инвестицион ривожлантириш барча инвестициялар, айниқса, меҳнат унумдорлиги ва экспортга йўналтирилган инвестициялар учун муносиб шароитлар яратиш билан боғлиқ.

Шу муносабат билан Концепция лойиҳасида учта асосий йўналиш бўйича тузилган тизимли характердаги 45 та аниқ чора-тадбирлардан иборат чора-тадбирлар режаси киритилган.

Биринчиси, очиқ ва башорат қилинадиган инвестиция сиёсатини шакллантиришга қаратилган инвестиция экотизимини янада ривожлантириш. Бу йўналишда ҳуқуқий режимни такомиллаштириш, одил судлов ва ахборотдан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш, идоралараро мувофиқлаштиришни кучайтириш, шунингдек, лойиҳалар ва ишлаб чиқарувчиларни илгари суриш учун рақамли воситаларни яратиш орқали инвесторлар учун институционал муҳит ва инфратузилма яхшиланади», - деди вазир ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, иккинчи йўналиш – бозорларга чиқиш имкониятларини яхшилаш ва компанияларни шакллантириш учун барқарор ва оғир бўлмаган шароитларни яратишга қаратилган хусусий секторнинг инвестиция фаоллигини оширишга кўмаклашиш. Қуйидаги тадбирлар режалаштирилган:

- стратегик ва чакана инвесторлар, шу жумладан банклар, давлат фондлари, квазидавлат сектори компаниялари ва бошқалар томонидан молиялаштиришни жалб қилиш;

- Қозоғистон фонд бозорини халқаро капитал бозорларида интеграциялаш ва рағбатлантириш ва хорижий портфел инвестицияларини жалб қилиш;

- давлат-хусусий шерикликда ёндашувларни комплекс ислоҳ қилишни ҳисобга олиш;

- ESG стандартларини қўллаш муҳимлигини ҳисобга олиб, барқарор ривожланиш лойиҳаларига сармоя киритишни рағбатлантириш.

Учинчи йўналиш эса иқтисодиётнинг инвестиция салоҳиятини очиб беришдан иборат.

Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар режалаштирилган:

- самарасиз мулкдорларни алмаштирган ҳолда ночор корхоналарнинг бозордан тез чиқиши учун банкротлик тартиб-таомилларини соддалаштириш;

- капитал мамлакат иқтисодиётига қайтарилган тақдирда амнистия қилиш;

- Қозоғистон компанияларини хорижий юрисдикциялар ва оффшор зоналардан Астана халқаро молия маркази юрисдикциясига ўтказиш ва бошқалар.

«Умумий концепция янги инвестиция циклини шакллантириш ва янги тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда инвестицияларни жалб қилиш сиёсатини қайта кўриб чиқиш имконини беради. Натижада ESG глобал энергетика ва технологик ўтиш талабларини кучайтириш шароитида мамлакат жозибадорлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилади», - деди Тимур Жақсилиқов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар