Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: 4 °С

Қозоғистон кам сувли циклга кирди - экология вазири

22 Декабрь 11:07

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев дарё оқими ресурслари тўғрисида сўзлаб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Сўнгги йилларда дарё оқимининг ҳақиқий ресурслари йилига 90-100 куб километрни ташкил этди. Унинг тахминан 51 куб километри маҳаллий оқим бўлиб, қолган қисми трансчегаравий дарёлар орқали Хитой, Марказий Осиё ва Россиядан келади. Аҳоли ва иқтисодиёт эҳтиёжлари учун ишлатиладиган сувнинг умумий ҳажми тахминан 25 куб километрни ташкил қилади. Шундан қишлоқ хўжалигига - 15 куб километр, саноатга - 6 куб километр ва коммунал хизматга бир куб километр тегишли. Транспорт харажатлари уч куб километрни ташкил қилади. Бундан ташқари, экотизимларни қўллаб-қувватлаш учун тахминан 50 куб километр керак», - деди вазир Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, сўнгги уч йил ичида Қозоғистон кам сувли циклга кирди. 2019 йилда дарё оқимининг умумий ҳажми 83 куб километрни ташкил этди. Бу узоқ муддатли ўртача кўрсаткичдан йигирма фоизга камдир.

«Шуни таъкидлаш керакки, мамлакатда ишлатиладиган сувнинг 97% жанубий тўрт вилоятига тегишли. Мамлакатда ишлатилган сувнинг ҳақиқий ҳажми 13,3 куб километрни ташкил этади. Бу 2019 йилга нисбатан 1 км3 га кўпдир», - деди Мирзағалиев.

Новости по теме