Қозоғистон қўшни давлатлар билан трансчегаравий дарёлар бўйича музокараларни давом эттиради

None
ASTANA. Kazinform - Суғориладиган далаларда сувни тежаш технологияларини жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни давом эттириш керак. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Умуман олганда, олдиндан кўрилган чора-тадбирлар туфайли бу йил жанубий вилоятларда вегетация мавсуми талофатларсиз ўтди. Келгуси йил вегетация мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича махсус режа тасдиқлаб, дастлабки ишларни бошладик. Бундан ташқари, январ ойидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда фермерлар ўртасида тегишли маърифий тадбирлар ўтказишни режалаштирганмиз»

, — деди С.Брекешев.

Шу муносабат билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги суғориладиган ерларда сувни тежаш технологияларини жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни давом эттириши кераклигини айтди. Бундан ташқари, суғориладиган ерларнинг мониторингини кучайтириш керак.

«Ўз навбатида, Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги трансчегаравий дарёлар бўйича чегарадош давлатлар билан ҳамкорликни, каналларни таъмирлаш йўналишидаги ишларни давом эттиради»

, — деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар