Қозоғистон қўшни давлатлар билан чегарада яна 4 та савдо хаби қуради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон бизнесининг қўшни давлатлар бозорларига чиқиши учун замонавий инфратузилма шароитлари ҳақида маълумот берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қасим-Жомарт Тоқаев «Алтин Сапа» тақдирлаш маросими иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида Қозоғистон бизнесининг қўшни давлатлар бозорларига чиқиши учун замонавий инфратузилма қай йўсинда ривожлантирилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

«Мамлакатимиз бизнесининг қўшни давлатлар бозорларига чиқиши учун давлат томонидан замонавий инфратузилма изчил ривожлантирилмоқда. «Хоргос» трансчегаравий ҳамкорлик халқаро маркази муваффақиятли фаолият юритмоқда. Бу ишлар доирасида яна тўртта трансчегаравий хаб қуриш режалаштирилган: иккитаси Россия билан чегарада, бири эса Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегарада», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев «Алтин Сапа» мукофотини топшириш маросимида.

Давлат раҳбарининг фикрича, бу транзакция харажатларини камайтиради, транспорт логистикаси самарадорлигини оширади ва натижада Қозоғистон экспортини оширади.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар