Қозоғистон кўп векторли ташқи сиёсат юритади - Қасим-Жомарт Тоқаев

Фото:
ASTANA. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев сайловда овоз беришдан сўнг ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берар экан, ташқи сиёсатда кўп векторли ёндашув сақланиб қолиши кераклиги ҳақида ўз фикрини билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон ўзининг стратегик позицияси нуқтаи назаридан иқтисодиётимизга 300 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритилганини, бозоримизда жаҳон миқёсидаги йирик трансмиллий компаниялар фаолият юритаётганини инобатга олган ҳолда, ҳозирги кўп векторли эканлиги айтилган ташқи сиёсатни олиб боришга мажбурдир. Қозоғистон БМТ Низомига содиқ бўлиши, тинчликсевар ташқи сиёсат юритиши ҳақида кўп гапирилмоқда. Биз шундай қиламиз», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистоннинг барча ҳудудларида ва 53 та хорижий ваколатхоналарда Президент сайлови бўлиб ўтмоқда.


Сўнгги хабарлар