Қозоғистон кўмири Европага экспорт қилинмоқда

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон кўмири Россия орқали Европага етказилмоқда. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Ўтган ҳафта мен Москвада бўлиб, россиялик ҳамкасбларим билан учрашдим. Қозоғистон кўмирини Россия орқали Европага жўнатишга келишиб олдик. Шу муносабат билан 500 минг тонна кўмир жўнатилади. Хусусан, бу муаммо ҳал қилинмоқда»

, - деди Серик Жумангарин Сенатда журналистларнинг саволларига жавоб бераркан.

У айни пайтда Қозоғистон кўмири Европага мунтазам сотилаётганини таъкидлади.

«Ички бозорни таъминлаш учун кўмир етарли, шунинг учун экспорт ҳажмини ошириш керак. Европага кўмирни ERG компанияси етказиб беради»

, — деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар