Қозоғистон кўмирдан суюқ ва газ кўринишидаги ёқилғиларни олишга эътибор қаратади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Кўмирдан суюқ ва газ кўринишидаги ёқилғи ишлаб чиқаришга эътибор қаратиш лозим. Бу ҳақда ІІІ кўмир саноати форумида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Саноатни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Турар Жолмағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Кўмир саноати соҳасида ижтимоий шериклик вазирлик фаолиятининг устувор йўналиши ҳисобланади. Вазирлик ҳузурида ижтимоий шериклик масалалари бўйича тармоқ комиссияси фаолият юритади. Унда кўмир саноати корхоналари муаммолари, шунингдек, компанияларнинг хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва ишлаб чиқаришда жароҳатланишларни камайтириш бўйича ижобий тажрибаси, ижтимоий лойиҳалар, кадрлар билан таъминлаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинади», — деди Турар Жолмағамбетов.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг углерод нейтраллигининг танланган йўналиши мамлакатда кўмирни чуқур қайта ишлаш лойиҳаларини амалга оширишни рағбатлантиради.

«Шунингдек, бу кўмир кимёси саноатини ривожлантиришга хизмат қилади ва Қозоғистоннинг кўмир салоҳиятидан самарали фойдаланиш имконини беради. Шунингдек, атроф-муҳитни яхшилаш орқали кўмирнинг ролини оширади. Шу билан бирга, Кўмир саноатини ривожлантириш стратегиясида кўмирдан суюқ ва газ кўринишидаги ёқилғи ишлаб чиқаришга алоҳида ўрин берилиши керак», — деди қўмита раиси ўринбосари.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар