Қозоғистон IT маҳсулотлар ва хизматлар экспортини 500 миллион долларга етказади – Тоқаев

None
Фото: t.me/aqorda_resmi
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон IT маҳсулотлар ва хизматлар экспортини 500 миллион долларга етказади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Хорижий инвесторлар кенгашида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Иқтисодий ўсиш ҳақида гапирганда, биз нафақат рақам ва кўрсаткичларга, балки сифатга ҳам эътибор қаратишимиз керак. Шу билан бирга, Қозоғистоннинг асосий мақсади келажакнинг рақамли иқтисодиётига ўтиш. Digital IQ индексига кўра, Қозоғистон рақамлаштириш даражаси бўйича 20-ўринни эгаллаб, рақамли муҳитни ривожлантириш бўйича энг истиқболли давлатлар қаторига киради», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари 2022 йилда мамлакатда рақамлаштириш даражаси 12 фоизга ошишини айтди.

«Маҳаллий рақамли маҳсулотларнинг халқаро бозорда рақобатбардошлиги ортиб боряпти. Ўтган йили IT маҳсулотлар ва хизматлар экспорти 5 баробар ошиб, 333 миллион долларни ташкил этди. Мақсадимиз 2025 йилгача бу кўрсаткични 500 миллион долларга етказиш. Бироқ, биз шу билан тўхтаб қолмаймиз. Бу борадаги ишларни давом эттирамиз», – деди Президент.

Сўнгги хабарлар