Қозоғистон ишлаб чиқарувчилари учун биржа савдоларида аккредитация тизими соддалаштирилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Биржа савдоларида аккредитация тизими маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун соддалаштирилади, дея хабар беради Кazinform мухбири ҚР Савдо ва интеграция вазирлигига таяниб.

Президент топшириғига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги амалдаги «Савдо фаолияти, биржа савдосини ривожлантириш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритди.

«Президент топшириғига мувофиқ, биржа савдоларининг ягона қоидаларини жорий этиш бўйича янгича ёндашувлар қўлланилади. Биринчидан, брокер ва дилерларнинг товар-хом ашё биржасига киришига ягона талаб қўйилади. Улар икки ёки ундан ортиқ биржаларни аккредитация қилишлари мумкин бўлади. Иккинчидан, сотувчилар ва харидорлар савдо шартлари ва тартибини ўзгартирмаган ҳолда бошқа биржага эркин ўтишлари мумкин бўлади. Учинчидан, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун биржа савдоларида аккредитация қилиш тизими соддалаштирилади. Шу мақсадда пасайтирилган валюта курси белгиланди. Тўртинчидан, биржа операцияларининг жавобгарлиги ва хавфсизлиги даражасини ошириш кўзда тутилган. Бошқача айтганда, биржа иштирокчилари хавфини камайтириш мақсадида молиявий барқарорликнинг минимал даражасини белгилаш режалаштирилган», - дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, қонунчиликка киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар доирасида маҳаллий биржа савдоларини нималар кутаётгани ҳам айтиб ўтилди.

«Биржа барқарор савдо бозорини шакллантиришга, қулайлик ва адолатли рақобатни оширишга ёрдам беради. Сотувчилар ва харидорлар томонидан брокер ва биржаларга потенциал таъсир ва босимлар бартараф этилади. Бундан ташқари, қонунга киритилган ўзгартиришлар янги биржа маҳсулотларини етказиб берувчилар ва харидорларни, шу жумладан хорижий харидорларни рағбатлантиради. Ички биржа савдолари ҳажми эса 5,6 триллион тенгегача ошиши кутилмоқда. Бундан ташқари, бу табиий нархларни белгилаш ва биржа битимларининг шаффофлигини таъминлаш имконини беради», - дейилади хабарда.


Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар