Валюталар курси:
    usd/kzt 476.01 eur/kzt 490.15

    rub/kzt 7.81 cny/kzt 70.64
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қозоғистон инвесторлар учун очиқ эшиклар сиёсатини давом эттиради

10 Июнь 14:28

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон инвесторлар учун очиқ эшиклар сиёсатини давом эттиради. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг 34-ялпи мажлисида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қайд қилмоқчиманки, сармоявий муҳитни янада яхшилаш ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш Қозоғистоннинг стратегик мақсади ҳисобланади. Қозоғистон инвесторлар учун Марказий Осиёдаги энг жозибадор йўналиш бўлиб қолмоқда. Ўтган йили хорижий ҳамкорлар томонидан иқтисодиётимизга 24 миллиард долларга яқин сармоя киритилди. Бу ўтган йилга нисбатан 38 фоизга кўпдир», — деди Президент.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, бугунги кунда давлат инвесторларга юздан ортиқ фискал ва нофискал воситаларни тақдим этмоқда.

«Қозоғистон инвесторлар учун очиқ эшиклар сиёсатини давом эттиради. Ҳозирги геосиёсий шароитда биз хорижий компаниялар билан бевосита ҳамкорлик қилиш учун институционал муҳит яратишга тайёрмиз. Бунда хорижий компанияларнинг Қозоғистонга кўчиши ёки қўшма корхоналар ташкил этиш ишлари қамраб олинади. Биз инновацияларни ривожлантириш ва инсон капитали даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратамиз», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар