Қозоғистон интернет маконига бир неча кундан бери узлуксиз киберҳужум қилинмоқда

None
ASTANA. Kazinform - «Давлат техник хизмати» АЖ бугун Қазнетга навбатдаги киберҳужум ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Давлат техник хизмати» бугун эрталаб Қазнет яна кенг кўламли киберҳужумни қайд этгани ҳақида хабар беради. Бундай ҳолат республиканинг барча ҳудудларида интернет тармоғига уланиш ишларига салбий таъсир кўрсатади. Айни пайтда «Давлат техника хизмати» АЖ техник мутахассислари томонидан таҳдидни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда»

, — дейилади мазкур хизматнинг Іnstagram саҳифасида эълон қилинган хабарда.

Мақсадли киберҳужумлар мамлакат давлат органлари ва Қазнет инфратузилмасига қаратилган.

Натижада, Интернетга уланишда кечикиш мавжуд. «ДТХ» АЖ узоқ муддатли киберҳужумлар мамлакатда ва дунёда рўй бераётган оммавий ҳодисалар билан боғлиқ деб ҳисоблайди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар