+7 (701) 759 90 19
USD 433.15 EUR 515.06
RUB 5.61 CNY 66.06
Янгиликлар

Қозоғистон - интернет энг арзон 10 мамлакат қаторида

5 Март 17:48
Баҳам кўринг:
Қозоғистон - интернет энг арзон 10 мамлакат қаторида

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг бошида Қозоғистонда Интернетга уланган 16 миллион абонент қайд этилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,8 фоизга кўпдир, деб хабар беради Kazinform Ranking.kzга асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги беш йил ичида бу кўрсаткич ўртача йиллик 7,8 фоизга ўсиб бормоқда. Интернетга уланган уяли алоқа абонентлари сони мамлакатнинг ҳар 100 аҳолисига 85 нафарни ташкил этди, бу ҳозирги кунгача энг яхши кўрсаткичдир.

Мамлакатда рўйхатдан ўтган интернет-абонентлар сони йил давомида 5,1 фоизга ўсиб, 2,6 миллион абонентга етди. Шундай қилиб, барча сегментларда интернет фойдаланувчилари сонининг сезиларли даражада ўсиши кузатилмоқда. Бугунги кунда Қозоғистонда аҳолини интернет билан қамраб олиш даражаси 99 фоизни ташкил этади.

Жаҳон рейтингида Қозоғистон интернет энг арзон TOP-10 мамлакат қаторига киради.

2020 йилда Қозоғистон барча ривожланган давлатларни ортда қолдириб, дунёда 6-ўринни эгаллади. Қозоғистонда 1 гигабайт Интернетнинг ўртача нархи 0,46 долларни ташкил этади.

Рейтинг 228 мамлакат нархларини ўрганиш асосида шакллантирилган. Агар Қозоғистонда 20 гигабайт Интернет учун резидент ўртача 9,2 АҚШ доллари (3 840,4 тенге) тўласа, қўшни Россияда - 10,3 АҚШ доллар (4 299,6 тенге), Буюк Британияда - 27,9 АҚШ доллар (11 646, 5 тенге) , Германияда - 81,2 доллар (33 895,9 тенге), АҚШда - 160 доллар (66 789,8 тенге), Швейцарияда - 167,5 доллар (69 920,7 тенге), Грецияда 241,3 доллар (100 727,5 тенге) тўлайди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Мавзуга оид
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив