Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига янги раҳбар тайинланди

None
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбарининг фармони билан Марат Каримжанули Қарабаев Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Ақорда расмий сайтига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.

Марат Қарабаев 1987 йилда Ўзбекистон Республикасининг Тошкент вилоятида туғилган. Тошкент автомобил йўллари институти, Уорвик университети (Буюк Британия), М.Х.Дулатий номидаги Тараз давлат университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2011 йилда Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги қўмитаси эксперти лавозимида бошлаган.

2021 йил январ ойидан ҳозирги кунга қадар ҚР ИИРВ Саноатни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.

Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар