Қозоғистон Илон Маск компаниясига таклиф билан чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонни юқори тезликдаги Интернет билан таъминлаш учун барча имкониятлар кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин бугун Fasebookдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«Ёдингизда бўлса, мен март ойининг бошида биз сунъий йўлдош Интернети орқали музокара олиб бораётганимизни айтгандим. Натижада OneWeb янги авлод сунъий йўлдошлари орқали Интернетни синаб кўриш учун ер усти станцияси ускуналарини йиғишни бошлади (бу Старлинк муқобили, ногеостационар сунъий йўлдошлар). Шунингдек, биз Илон Маск компаниясига ҳам тестда қатнашишни таклиф қилдик. Биз Қозоғистон халқини юқори тезликдаги Интернет билан таъминлаш йўлларини кўриб чиқаяпмиз. Мен тест жараёни ҳақида қўшимча маълумот бераман «, - деб ёзди вазир.


Сўнгги хабарлар