Қозоғистон Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти мажлисида иштирок этди

None
None
BAKÝ. Kazinform – Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг 6-чи мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унда ҚР қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Нурбек Дайирбеков иштирок этди.

«Қозоғистон ИҲТ фаолиятига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Бу борада минтақавий ва кўптомонлама ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш лозимлиги кўриниб қолмоқда. Қозоғистон Ташкилотни унга аъзо давлатлар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ва техник ҳамкорликни ривожлантиришда қўл келувчи восита сифатида кўради», - деди вазир ўринбосари.

Шунингдек, Н.Дайирбеков иштирокчиларга Қозоғистоннинг агросаноат комплекси соҳасидаги сиёсати ҳақида маълумот бериб ўтди.

«Қишлоқ хўжалиги Қозоғистон иқтисодиётининг истиқболли соҳаларидан биридир, уни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қозоғистонда сўнгги 5 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва уни қайта ишлаш орқали олинган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми 1,4 баробар ошди. АСК меҳнат унумдорлигининг йиллик ўртача ўсиш сурати 24%ни ташкил қилади. Шу орқали бу бизнесни жалб қилишга қулай соҳага айланди. Ўтган давр мобайнида секторга 3,3 млрд танга маблағ жалб қилинган», - деди Н.Дайирбеков.

Мажлис якунларига кўра Қишлоқ хўжалиги бўйича Баку декларацияси қабул қилинди.

Муаллиф: Бекбау Тайманов

Сўнгги хабарлар