Қозоғистон иқтисодиёти пандемияга қарамай барқарор ривожланмоқда – ҚР Бош вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин январь-ноябрь ойларида ҚР ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига бағишланган Ҳукумат йиғилишини ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Амалга оширилган чора-тадбирлар туфайли мамлакат иқтисодиёти яхшиланди ва 11 ой давомида иқтисодиётнинг асосий тармоқларида ижобий ўсиш тенденцияси кузатилди. Қайта ишлаш саноатида 3,3% ўсиш, шу жумладан озиқ-овқат ишлаб чиқаришида 3,6%, фармацевтика 39,5%, тайёр металл маҳсулотлари 19,6%, машинасозлик 16,4%, шу жумладан автомобилсозлик 52,6% ва қоғоз маҳсулотлари 14,6 фоизга, енгил саноат эса 15,5 фоизга ўсди», - деди Бош вазир Ҳукумат мажлисида.

Қурилиш ҳажми 12,1 фоизга, шу жумладан фойдаланишга топширилган уй-жойлар 9,3 фоизга ёки тахминан 12,1 миллион квадрат метрга ошди. Қишлоқ хўжалигида 5,3% барқарор ўсишга эришилди. Кончилик соҳасининг муҳим соҳаларида ижобий динамика сақланиб қолмоқда, масалан, темир рудаси ишлаб чиқариш 0,6 фоизга, бошқа фойдали қазилмаларни ишлаб чиқариш 2,1 фоизга ўсди.

Йиғилиш якунда Бош вазир давлат идоралари раҳбарларига бир қатор топшириқлар берди.

Муаллиф: Айжан Серикжановна


Сўнгги хабарлар