Қозоғистон иқлими глобал иқлимдан 2 баравар тез исиб бормоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2019 йил сайёрадаги метеорологик кузатувлар тарихидаги энг илиқ ўн йилликда иккинчи энг иссиқ йил бўлди, деб хабар бермоқда Kazinform Еnergyprom.kz асосланиб.

Иссиқхона газлари ва авваламбор карбонат ангидрид бизнинг сайёрамизда мўътадил иқлимни ҳосил қилади: уларсиз ўртача ҳарорат -18 C ни ташкил қиларди, аммо қазиб олинадиган ёқилғини (кўмир, нефт ва газ) ёқиш натижасида карбонат ангидрид миқдорининг сезиларли даражада ошиши иқлим исиши каби салбий оқибатларга олиб келади.

Иқлим ўзгаришининг бугунги кунда кузатилаётган тезлиги охирги 2 миллион йил ичида мисли кўрилмаган даражада ошиб бормоқда, дейилади бугун бўлиб ўтаётган Green webinar (IGTIPC.ORG) вебинари баёнотида.

Аксарият иқлимшуносларнинг фикрига кўра, кузатилаётган глобал иқлим ўзгариши манбаи одамларнинг саноат ва қишлоқ хўжалиги фаолиятидир. Хитой, АҚШ ва Ҳиндистон карбонат ангидрид ва бошқа иссиқхона газлари чиқиндилари бўйича етакчи ўринларни эгаллайди. Глобал иссиқхона газлари чиқиндиларининг 1 фоизидан камроғи чиқариладиган Қозоғистон дунёда 23-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Қозоғистон Париждаги иқлим тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Ҳужжатга биноан, 2030 йилгача атмосферага чиқариладиган газлар миқдори камайтирилиб, глобал ҳарорат кўтарилишини 2 даражадан пастроқ кўрсатгичда ушлаб туриш керак.

Қозоғистон учун иқлим бўйича халқаро келишувларни амалга ошириш ниҳоятда муҳимдир, чунки «Қазгидромет» РДК маълумотларига кўра, сўнгги ўттиз йил ичида Қозоғистонда иқлим дунёдаги ўртача кўрсаткичдан қарийб икки баравар тезроқ исимоқда.

Натижада, Қозоғистоннинг иссиқхона газлари чиқиндиларининг умумий ҳажмига нисбатан озгина қўшганига қарамай, иқлим ўзгариши мамлакатимизга таъсир қилади. Климатологларнинг прогнозларига кўра яйловлар ва бир қатор қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигининг пасайиши кутилмоқда, ўрмонлар улушининг камайиши ва биохилма-хилликнинг бир қисми йўқолиш хавфи мавжуд.

Ўзгарувчан глобал иқлим Қозоғистонда экстремал об-ҳаво ва салбий иқлим ҳодисалари частотасининг кўпайишига олиб келади ва фавқулодда вазиятларни келтириб чиқаради.

Глобал иқлимдаги ўзгаришлар бизнинг мамлакатимизга бошқаларга нисбатан кўпроқ таъсир қилиши мумкин, шунинг учун муҳим вазифа иқлим ўзгаришини прогноз қилиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш ва уларга мослашиш бўйича узоқ муддатли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш муҳимдир.


Сўнгги хабарлар