Қозоғистон иқлим муаммолари бўйича Марказий Осиё хабини қуришни таклиф этади

None
None
Nur-Sultan. Kazinform – Қозоғистонда иқлим муаммолари бўйича Марказий Осиё ҳудудий хабини қуриш таклиф этилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигининг матубот хизматига таяниб.

Вазир Мағзум Мирзағалиев бундай таклифни АҚШ Президентининг иқлим бўйича вакили иштирокида ўтказилган Иқлим бўйича етакчилар саммити доирасидаги давра суҳбатида маълум қилди.

«Янги экологик кодекс мезонлари заиф секторларнинг иқлим ўзгаришига мослашиш жараёнини амалга оширишга имкон беради. Тадбирда биргаликда мамлакатимизнинг АҚШ яшил молиялаштириш грант дастурларида иштирок этишга тайёр эканлигини таъкидладим»,- деб ёзади вазирлик раҳбари Twitter саҳифасида.

Шунингдек вазир Қозоғистон иқлим ўзгариши соҳасида Жаҳон жадвалини ҳамиша қўллаб-қувватлашини етказган.

«Умуман, Қозоғистон МДҲ бўйича Париж шартномасини биринчи бўлиб ратификация қилган, шунингдек, бизнинг давлатимиз Марказий Осиёда «яшил иқтисодиёт» бўйича етакчи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Қозоғистонда иқлим муаммолари бўйича Марказий Осиё ҳудудий хабини қуриш ташаббусини кўтардим. Хабнинг фаолияти орқали Марказий Осиёда «яшил» иқтисодий ўсишни таъминлаб, технология, билим ва тажриба алмашиш мумкин.

Халқаро молия институтлари ёрдамини олиш имконияти мавжуд. Қозоғистон иқлим ўзгариши соҳасида Жаҳон жадвалини қўллаб-қувватлашга доимо тайёр», - деб ёзди вазир.




Сўнгги хабарлар