Қозоғистон иккинчи АЭСни Ертис дарёси ёқасида қуриши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда Ертис (Иртиш) дарёси бўйида иккинчи атом электр станцияси қурилиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири ўринбосари Жандос Нурмағанбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Қозоғистонга бир атом электр станцияси етарлими?», деган савол туғилади. Бу савол ҳам муҳокама қилинмоқда. Қозоғистонда иккинчи атом электр станцияси Ертис дарёси бўйида, Курчатов шаҳри атрофида қурилиши эҳтимоли катта. Агар Қозоғистон углерод нейтраллиги йўлини танласа, бир неча атом электр станцияларини қуришдан бошқа йўл йўқ. Шундай экан, Ертис, албатта, истиқболли лойиҳадир», - деди вазир ўринбосари.

Фото: ortcom.kz


Сўнгги хабарлар