Қозоғистон ички сиёсатидаги шаффофлик минтақадаги барқарорлик кафолати бўлиши керак – ўзбекистонлик эксперт

None
ASTANA. Kazinform - Ўзбекистонлик эксперт ва сиёсатшунос Қозоғистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бўлажак Президент сайлови ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. «Маъно» тадқиқот ташаббуслари маркази раҳбари Бахтиёр Эргашев Jibek Joly телеканалининг «Янги вақт» дастурига берган эксклюзив интервьюсида Қозоғистон ички сиёсатидаги башоратлилик ва шаффофлик минтақадаги барқарорлик гарови бўлиши кераклигини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Аслида бу сайловлар ва уларнинг муваффақиятли ўтиши Қозоғистонда кенг кўламли сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотларни амалга ошира бошлаган сиёсий раҳбарият вазиятни назорат қилаётганидан далолатдир. Қозоғистон барқарор ва биз Қозоғистон қаерга кетаётганини биламиз. Мамлакат ички сиёсатининг башоратлилиги, аниқлиги, қўшнилар учун шаффофлиги барқарорликни таъминлашнинг энг муҳим омилидир»

, — деди Бахтиёр Эргашев.

Марказий Осиё ва унинг жаҳон сиёсатидаги ўрни ортиб бораётгани ҳақида гапирар экан, сиёсатшунос минтақада ҳамон ўзига хос субъективлик йўқлигини таъкидлади.

«Мамлакат раҳбарлари асосий масалалар бўйича умумий стратегия ва нуқтаи назарни шакллантиришлари керак. Евроосиё маконида асосий транзит йўлагига айланиш ва икки йирик минтақавий иқтисодиёт ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш орқали интеграцияни янада чуқурлаштириш учун барча имкониятлар мавжуд»

, — деди Маъно тадқиқот ташаббуслари маркази раҳбари.

Экспертнинг фикрича, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг туб миллий манфаатлари кўп жиҳатдан мос келади.

«Бу миллий манфаатлар шундан иборатки, Марказий Осиё минтақаси Қозоғистон ва Ўзбекистон учун тинчлик, яхши қўшничилик, шериклик, иқтисодий ўсиш минтақасига айланиши керак. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги алоқа минтақада тинчлик, барқарорлик, дўстлик ва шерикликни таъминлайдиган асосга айланиши мумкин»

, — дея қўшимча қилди Бахтиёр Эргашев.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Фото: nuz.uz


Сўнгги хабарлар