Қозоғистон Ички ишлар вазири виза муддати тугаган чет элликлар мурожаатига жавоб берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон фавқулодда ҳолат жорий этилгани сабабли мамлакатдан чиқиб кетишга улгурмаган хорижликларнинг визалари муддати 10 июльга қадар узайтирди. Бу ҳақда Қозоғистон ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Марказий алоқа хизматида аҳоли билан онлайн учрашув пайтида Беларусь фуқаросининг саволига жавобан вазир шундай деди: «Президент топшириғига биноан, Ҳукумат фавқулодда ҳолат даврида муддати тугаган барча ҳужжатларнинг амал қилиш муддатини 60 кунга узайтирди. Яъни, 10 июльга қадар чет эл фуқаролари маъмурий жавобгарликка тортилмайди», - деди у.

Е.Турғумбаев мамлакатдаги чет элликлар яшаш жойларини ўзгартириши мумкинлигини таъкидлади. Шунингдек, у Нур-Султандаги Беларусь фуқаросига ва шунга ўхшаш вазиятда бўлган чет элликларга миграция хизматидан маслаҳат олишни тавсия қилди.

Муаллиф: Марлан Жиембай
Сўнгги хабарлар