Қозоғистон хорижий IT-компанияларни кўчириб олиб келиш устида ишламоқда
«Хорижий IT-компанияларни мамлакатга кўчириш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда. «Астана» халқаро молия марказида «бир дарча» тамойили бўйича экспат марказ негизида хорижлик IT-мутахассислари учун махсус хизмат йўлга қўйилди. Бугунги кунга қадар 1000 дан ортиқ IT-мутахассисларига ёрдам кўрсатилди», — деди ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин Ҳукумат йиғилишида.
Вазирлик маълумотларига кўра, Қозоғистонга қуйидаги компаниялар кўчирилган:
- Рlауriх (17 миллиард доллар, ўйин яратиш);
- Тinkoff Ваnк (6,3 миллиард доллар, онлайн банкинг);
- Nexters (1,9 миллиард доллар, ўйинни ишлаб чиқиш);
- InDriver (1,2 млрд доллар, йўловчи ташиш хизмати);
- Санкт-Петербургская биржа (1 млрд доллар, биржа);
- Муtona (0,25 миллиард доллар, ўйин яратиш);
- Туре Туре (шрифтовая студия);
- Lever Тrаvel (онлайн-турларни брон қилиш);
- Red Mad Robot (илова ишлаб чиқарувчиси).
Муаллиф: Ақбота Кузекбай