Қозоғистон хорижий IT-компанияларни кўчириб олиб келиш устида ишламоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Астана» халқаро молия марказида чет эллик IT-мутахассислар учун экспат марказ негизида махсус хизмат ишга туширилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Хорижий IT-компанияларни мамлакатга кўчириш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда. «Астана» халқаро молия марказида «бир дарча» тамойили бўйича экспат марказ негизида хорижлик IT-мутахассислари учун махсус хизмат йўлга қўйилди. Бугунги кунга қадар 1000 дан ортиқ IT-мутахассисларига ёрдам кўрсатилди», — деди ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин Ҳукумат йиғилишида.

Вазирлик маълумотларига кўра, Қозоғистонга қуйидаги компаниялар кўчирилган:

- Рlауriх (17 миллиард доллар, ўйин яратиш);

- Тinkoff Ваnк (6,3 миллиард доллар, онлайн банкинг);

- Nexters (1,9 миллиард доллар, ўйинни ишлаб чиқиш);

- InDriver (1,2 млрд доллар, йўловчи ташиш хизмати);

- Санкт-Петербургская биржа (1 млрд доллар, биржа);

- Муtona (0,25 миллиард доллар, ўйин яратиш);

- Туре Туре (шрифтовая студия);

- Lever Тrаvel (онлайн-турларни брон қилиш);

- Red Mad Robot (илова ишлаб чиқарувчиси).

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар