Қозоғистон хорижий инвестициялар жалб қилиш бўйича пандемиядан олдинги даражага қайтди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Миллий банки маълумотларига кўра, Қозоғистон нафақат мамлакатга хорижий капитал оқимининг пасайиш тенденциясини бартараф эта олди, балки 2017-2019 йиллардаги кўрсаткичларга эришишга муваффақ бўлди. Шундай қилиб, 2021 йил якуни бўйича Қозоғистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ялпи тушуми 23,7 миллиард АҚШ долларини ташкил этди, бу 2020 йилга (17,2 миллиард АҚШ доллари) нисбатан 37,7 фоизга кўпдир, дея хабар беради Kazinform ҚР ТИВ матбуот хизматига таяниб.

Мамлакатлар кесимида Қозоғистон иқтисодиётига энг кўп сармоя киритган давлатлар бешлиги ўзгаришсиз қолди. Нидерландия, АҚШ, Швейцария, Россия ва Хитой ишончли тарзда етакчилик қилмоқда. Юқоридаги мамлакатлар инвестицияларининг улуши жалб қилинган инвестициялар умумий ҳажмининг 68,3 фоизини ташкил этади.




2021 йилдаги ТОП10 инвестор давлатлар:

Нидерландия – 7,0 миллиард доллар;

АҚШ - 2,8 миллиард доллар;

Швейцария, 2,6 миллиард доллар;

РФ - 1,9 миллиард АҚШ доллари;

Хитой, 1,8 миллиард доллар;

Бельгия - 1,06 миллиард доллар;

Буюк Британия - 1,02 миллиард доллар;

Корея Республикаси – 805,5 миллион доллар;

Туркия - 679,5 миллион доллар;

Франция – 603,1 миллион АҚШ доллари.

Тармоқларга келсак, 2021 йил якунларига кўра қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 2,8 баробар, касбий, илмий ва техник фаолият соҳасида 2,6 баробар, ахборот ва коммуникация соҳасида 80,1 фоиз, электр таъминоти - 68,3% ўсиш бор. Шунингдек, ишлаб чиқариш саноатига йўналтирилган инвестициялар ҳам сезиларли ўсишни кўрсатди. 2021 йилда хорижий инвесторлар ушбу соҳага 2020 йилга нисбатан 2 миллиард доллар кўп сармоя киритди ва ўсиш 65,4 фоизни ташкил этди.


Сўнгги хабарлар