Қозоғистон Хитойнинг Украина инқирозини сиёсий йўл билан ҳал қилишдаги позициясини қўллаб-қувватлайди - ТИВ

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Хитой Халқ Республикаси позицияси юзасидан баёнот қилди, деб хабар беради Кazinform.

«Қозоғистон Республикаси Хитой Халқ Республикасининг Украина инқирозини сиёсий йўл билан ҳал қилиш бўйича позициясини маъқуллаган ҳолда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тамойиллари асосида, ҳудудий яхлитлик, мустақиллиги ва суверенитети негизида қон тўкилишини тўхтатишга ёрдам бериш мақсадида қўллаб-қувватлашга лойиқ эканлигини билдиради.

Бизнинг фикримизча, бу муаммони халқаро ҳуқуқ ва БМТ тамойиллари асосида тинч йўл билан ҳал қилишнинг муқобили йўқ.

Биз ҳарбий можарода иштирок этаётган томонлар хайрихоҳлик кўрсатиши, урушни тўхтатиб, музокара столига ўтириши, жаҳон ҳамжамияти вазиятни энг дипломатик йўл билан ҳал қилишга ҳисса қўшиши тарафдоримиз.

«Шу билан бирга, Қозоғистон Хитой Халқ Республикасининг Глобал хавфсизлик ташаббуси концепциясида белгиланган долзарб масалалар бўйича давлатларимизнинг ечимлари ўхшашлигини қайд этади», — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар