Қозоғистон Хитойга балиқ экспорти ҳажмини орттиради

None
ASTANA. Kazinform - Бугун ҚР Парламенти Мажилисидаги Ҳукумат соатида Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев энг юқори талабларга жавоб берадиган балиқни қайта ишлаш корхоналари ҳақида маълумот бериб ўтди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Ҳозир 72 та балиқни қайта ишлаш корхонаси ишламоқда. Улар орасидан 17 та корхона юқори талабларга жавоб бериб, Европа Иттифоқи мамлакатларига балиқ маҳсулотларини экспорт қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шу билан бирга, қўшимча 14 та Қозоғистон корхонаси ана шундай экспорт ҳуқуқини олиш учун ариза берди»

, — деди С. Брекешев.

Шу муносабат билан у Хитойга экспортга эътибор қаратди.

«Экспорт бозорини кенгайтириш мақсадида Қозоғистон ва Хитой ўртасида ветеринария сертификати келишиб олинди. Шу нуқтаи назардан, Қозоғистоннинг 64 корхонаси Хитой реестрига киритилди»

, — деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар