Қозоғистон-Хитой чегарасидаги автомобил ўтказиш пунктлари 1-2 январ кунлари ёпилади

None
ASTANА. Кazinform – 2023 йилнинг 1 – 2 январ кунлари Қозоғистон-Хитой чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари ишламайди, дея хабар беради Кazinform Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

«Давлат даромадлари қўмитаси маълум қиладики, Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасидаги назорат-ўтказиш пунктлари тўғрисидаги келишувга мувофиқ, 2023 йил 1-2 январда Қозоғистон-Хитой чегарасидаги автомобил ўтказиш пунктларида одамлар, транспорт воситалари ва юкларни олиб ўтиш байрам муносабати билан тақиқланади.

Қозоғистон-Хитой чегарасидаги темир йўл ўтказиш пунктлари доимий режимда ишлашда давом этади.

Биз ташувчилардан ва чегарани кесиб ўтишни хоҳловчилардан ўз йўналишларини олдиндан белгиланган чекловларни ҳисобга олган ҳолда режалаштиришларини сўраймиз», — дейилади расмий хабарда.


Сўнгги хабарлар