Қозоғистон-Хитой чегараси вақтинча ёпилади

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги назорат-ўтказиш пунктлари вақтинча ёпилади, дея хабар бермоқда Kazinform.

Давлат даромадлари қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 16-17 декабр кунлари Қозоғистон Республикаси Мустақиллик куни нишонланиши муносабати билан Қозоғистон-Хитой чегара ўтказиш пунктларида одамлар, транспорт воситалари ва юкларни ташиш амалга оширилмайди.

«Қозоғистон-Хитой чегарасидаги темир йўл ўтказиш пунктлари доимий режимда ишлашда давом этади. Биз транспортчилар ва чегарани кесиб ўтишни хоҳловчиларнинг барчасидан жорий этилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда ўз йўналишларини олдиндан режалаштиришларини сўраймиз»

, — дейилади қўмита хабарида.

Сўнгги хабарлар