Қозоғистон-Хитой чегараси штат режимида ишламоқда
21 Январь 11:11

Қозоғистон-Хитой чегараси штат режимида ишламоқда

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон-Хитой чегарасидаги текширувлар божхона чегараси орқали товарларни қонуний олиб ўтишга тўсқинлик қилмайди. Бу ҳақда Давлат даромадлари қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Айни пайтда Президент топшириғига кўра, Бош прокуратура, Молия мониторинги агентлиги ва Молия вазирлиги вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳ Қозоғистон-Хитой чегарасида текширув ўтказмоқда.

Аудит фақат ваколатли иқтисодий оператор мақомига эга бўлган импортёрларга нисбатан қўлланилади.

Текширув натижалари бўйича Қозоғистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган чоралар кўрилади.

Мазкур текширишлар товарларнинг божхона чегараси орқали қонуний олиб ўтилишига тўсқинлик қилмайди, ҳалол тадбиркорлик суб]ектлари ташқи иқтисодий фаолиятни чекловларсиз амалга оширади.

2021-йил якунларига кўра, бозорда Хитой билан импорт операцияларини амалга оширувчи 7241 нафар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси мавжуд.

Улардан 17 та субъект ВИО бўлиб, улар умумий импортнинг 18 фоизини ташкил қилади.

Шу билан бирга, 5 та ВИО ўз эҳтиёжлари учун маҳсулот олиб кирувчи ишлаб чиқариш сектори, 2 та ВИО квазидавлат сектори ҳисобланади («Казпочта» АЖ ва «ҚТЖ» АЖ шўъба корхонаси – «KTZ Expresss» АЖ).

«КТZ Express» АЖ шунингдек, божхона вакили ва халқаро юк ташувчи ҳисобланади. Қозоғистон-Хитой чегараси ўзига хос инфратузилмага эга.

У Марказий Осиёдаги энг йирик қуруқ порт – КТZE-Khorgos Gateway, шунингдек, КIF Wаrehoses А тоифали омборларни бошқаради.

Операторнинг асосий афзаллиги мижозлар учун ҳам, фискал органлар учун ҳам очиқ хизматдир.

Умуман олганда, Қозоғистон-Хитой чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари ва товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишнинг бошқа жойлари ўрнатилган иш тартибига мувофиқ фаолиятини давом эттирмоқда.

Янгиликлар

Архив