«Қозоғистон халқига» жамғармаси: Умуртқасида нуқсони бўлган 4 нафар болага 3,7 миллиард тенгега дори сотиб олинди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – «Қозоғистон халқига» жамғармаси маблағлари ҳисобидан Қозоғистонда рўйхатдан ўтмаган ZOLGENSMA дори воситасини харид қилишиучун 4 нафар умуртқа атрофиясига чалинган болага жами 3,7 миллиард тенге тўланди, деб хабар берадми Kazinform мухбири.

Бу ҳақда фонднинг расмий сайти хабар берди. «Қозоғистон халқига» жамғармаси васийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида сарфланган маблағлар тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилди.

25 март ҳолатига кўра, жамғарма январ воқеаларида жабрланганларга 495 миллион тенге миқдорида хайрия ёрдами кўрсатди. Жумладан:

- ҳалок бщлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига, ички ишлар ва миллий хавфсизлик органлари ходимларига — 133 миллион тенге;

- оғир жароҳатланган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар ва миллий хавфсизлик органлари ходимлари - 318 миллион тенге;

- январ воқеаларида тасодифий қурбон бўлган Қозоғистон Республикаси фуқароларининг оилаларига - 35 миллион тенге;

- январ воқеаларида жабрланган болаларнинг оилаларига - 9 млн.

«Ушбу йўналишдаги ишлар ҳали ҳам давом этмоқда, ўлим ҳолатлари расмийлар томонидан аниқланмоқда», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, умуртқа мушаклари атрофияси бўлган 4 нафар болага Қозоғистон Республикасида рўйхатдан ўтмаган Оnasemnoge Аbeporvoves (ZOLGENSMA) дори воситасини харид қилиш учун жами 3,7 миллиард тенге тўланган.

«Беморлар касалхонага ётқизилди, ҳар бир бемор учун алоҳида дори ишлаб чиқариш учун биоматериаллар олинди. Биринчи болага препарат 26 март куни берилган, қолганлари эса 8 апрелга қадар берилиши режалаштирилган», — дейилади хабарда.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар