«Қозоғистон халқига» жамғармаси қостанайликларга янги уй учун буюмлар сотиб олишга ёрдам беради

Фото:
NUR-SULTAN. Кazinform – Қостанай вилоятидаги ўрмон ёнғинидан жабр кўрган фуқароларга «Қозоғистон халқига» жамғармаси номидан ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Жамғарма бошқаруви раиси Болат Жамишев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Қостанай вилоятидаги фавқулодда вазият бўйича биз вазиятни кузатмоқдамиз ва ҳокимлик билан алоқадамиз. Умуман олганда, жамият қостанайликларга ёрдам кўрсатишда ҳамжиҳат эканимизни яна бир бор исботлади. Жамғармамиз ёнғиндан жабр кўрган қостанайликларга уйлар қуриб бўлингандан сўнг ёрдам кўрсатади, яъни янги уйлар учун уй-рўзғор буюмлари сотиб олишга кўмаклашади. Вилоят ҳокими таклифимизни қўллаб-қувватламоқда», — деди Болаш Жамишев пойтахтда ўтказилган матбуот анжуманида.

Шунингдек, фонд янги уйларни инфратузилма билан қоплаш учун маблағ ажратади.

Қайд этиш жоизки, қозоғистонликларнинг 90 фоизи хайрия ишларини қўллаб-қувватлайди.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар