«Қозоғистон халқига» жамғармаси фалаж бўлган болалар учун экзоскелет сотиб олади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - «Қозоғистон халқига» жамғармаси таянч-ҳаракат тизимида нуқсони бўлган болаларни роботлаштирилган қурилмалар (экзоскелетлар) билан таъминлаш бўйича хайрия дастурини йўлга қўйди, дея хабар беради Кazinform.

Дастур болаларни самарали реабилитация қилиш, ушбу ташхислар билан боғлиқ касалликларни ривожланиш хавфини камайтириш, уларнинг жисмоний ва психо-эмоционал ҳолатини яхшилаш имконини беради. Бу болаларнинг жамиятда ижтимоийлашуви учун жуда муҳимдир.

Техник реабилитация ускуналари, жумладан, фарзандлари учун экзоскелетларга муҳтож бўлган ота-оналардан 300 дан ортиқ ариза келиб тушди.

Дастур доирасида йил охиригача 13 та экзоскелет ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, улардан 4 таси текширилади ва ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилади.

Экзоскелет - бу мия фалажлиги, бош мия шикастланиши, орқа мия шикастланиши, параплегия, мушак дистрофияси, Ретт синдроми ва бошқа касалликларга чалинган болаларнинг мустақил ҳаракатланишига ёрдам берадиган замонавий, юқори технологияли ва самарали реабилитация воситаси.




Шуни таъкидлаш керакки, ҳар бир экзоскелет бола учун индивидуал равишда, унинг параметрларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, бу биринчи навбатда самарадорлик ва фойдаланиш қулайлигини оширади.

Битта экзоскелетнинг вазни 25 кг.

Болаларни реабилитация қилиш миллий маркази негизида беморнинг экзоскелетига бўлган эҳтиёж тўғрисида хулоса чиқариш учун кўп тармоқли гуруҳ тузилди.

Жамғарма «Қозоғистоннинг 100 та янги шахси» лойиҳаси ғолиби Маулен Бектурғанов томонидан асос солинган экзоскелетлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий «МBionics» МЧЖ билан шартнома тузди.

Реабилитация режаси муассасаларининг иш моделларини лойиҳалаш Астана тиббиёт университети билан яқин ҳамкорликда амалга оширилади.

13 нафар болани экзоскелет билан таъминлаш учун «Қозоғистон халқига» жамғармаси 117 миллион тенге ажратди.


Сўнгги хабарлар