«Қозоғистон халқига» жамғармаси 8 та ҳудудда реабилитация марказларини очади

None
SHYMKENT. Kazinform – 2 апрель – Бутунжаҳон аутизм ҳақида хабардорлик куни муносабати билан Чимкентда аутизмга чалинган болалар маркази очилди. Ҳар йили у ерда 125 нафар болага мутахассислар томонидан ҳар томонлама бепул ёрдам кўрсатилмоқда. Марказ 1,5 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган, деб хабар беради Kazinform.

«Қозоғистон халқига» жамғармаси томонидан «Қамқорлық қоры» ва «Samruk-Kazyna Trust» жамғармалари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Аутизм ва бошқа руҳий касалликларга чалинган болалар учун марказларни жиҳозлаш» хайрия лойиҳаси доирасида мамлакатда 8 та шундай марказ очилади. Лойиҳа бюджети - 2,4 млрд тенге.

Марказнинг ўзига хос хусусиятлари турли профилдаги мутахассислар томонидан кўрсатиладиган ёрдамнинг ҳар томонлама характерга эгалиги, эрта ёрдам кўрсатиш, халқаро илмий ва далилларга асосланган усуллар асосида болаларнинг ижтимоий ўзаро муносабати ва мулоқот кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий ҳимоя бўйича мутахассисларни тайёрлашдир.

Чимкентдан ташқари, аутизмга чалинган болалар учун Алмати шаҳрида, Алмати, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қостанай ва Павлодар вилоятларида яна 7 та марказ очилади.



Сўнгги хабарлар