Қозоғистон халқи ва Президентига миннатдорчилик билдираман – Туркия Элчиси

None
ASTANА. Кazinform – Туркия Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор Элчиси Уфук Экижи қозоғистонликларнинг тилакдошлиги учун миннатдорчилик билдирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа ходимлар орқали биз зилзила ҳақида илк маълумот берганимиздан-оқ қозоқ биродарларимиз турли ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини билдиришди.

Шу муносабат билан Қозоғистон Республикаси Президенти жаноб Қасим-Жомарт Тоқаевга ва бошқа барча давлат органлари ва муассасаларига ҳамфикрлиги ва қўллаб-қувватлаганлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Душанба куни Президент Қ.Тоқаев мамлакатимиз Президентига ҳамдардлик билдирган телеграмма йўллади. Ўша куни улар яна телефон орқали гаплашишди. Суҳбат чоғида қардош юрт сифатида бизнинг дардимизга шерик бўлди.

«Қозоғистонликлар нафақат ҳамдардлик билдиришмоқда, балки молиявий ва моддий ёрдам кўрсатишга ҳам тайёр эканликларини билдиришмоқда», — деди Уфук Экижи Астанадаги элчихонада ўтказилган брифингда.

Бугун Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Республикасининг Қозоғистондаги элчихонасига ташриф буюриб, қардош мамлакат жануби-шарқида содир бўлган ҳалокатли зилзила оқибатида минглаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар