Қозоғистон халқи ассамблеяси ватандошларни Янги йил билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Янги йил арафасида Қозоғистон халқи ассамблеяси Қозоғистон халқига мурожаат билан чиқди, деб хабар беради Kazinform.

Ҳурматли ватандошлар!

Янги 2022 йил билан самимий ва чин юракдан табриклаймиз! Янги йил энг ёрқин ва орзиқиб кутилган оилавий байрамлардан бири бўлиб, барчага қувонч, уй-жой фаровонлиги ва келажакка умид бахш этади.

«Ўтган йил Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги билан нишонланди. 30 йиллик юбилей – қозоқ давлатчилигини қайта тиклаган ва аждодларимизнинг кўплаб авлодлари орзулари ардоқлаб келган озодликка эришган муҳим воқеадир.

Бу қисқа давр ғалабалар ва ютуқларга тўла бутун бир даврни ўз ичига олди. Фуқароларимизнинг донолиги ва ҳамжиҳатлиги туфайли биз қутлуғ Қозоғистон заминида тинчлик ва тотувликни асраб-авайлаш, халқ бирлигини мустаҳкамлашга муваффақ бўлдик.

Мустақиллик куч ва тараққиёт, янгича ёндашув ва янги ғоялар манбаига айланганини ишончли кўрсатди. Биз пандемиянинг барча қийинчиликларини муваффақиятли енгиб чиқдик, ғуруримиз бирлик, ҳамжиҳатлик, ўзаро ёрдам ва дўстликка айланди.

Ҳурматли қозоғистонликлар! Кириб келаётган янги йил халқимиз ҳаётида янги ютуқларга, қувончли дамларга бой бўлсин! Ҳар бир қозоғистонлик оиланинг режалари, орзулари рўёбга чиқсин, фаровонлик юксалсин, шайроқ мустаҳкамлансин. Ҳар бир хонадонга тинчлик ва осойишталик, бахт ва соғлиқ тилаймиз. Энг эзгу орзуларингиз амалга ошсин!»,- дейилади табрикда.

Сўнгги хабарлар