Қозоғистон халқаро муаммоларни фақатгина тинч йўл билан ҳал қилиш позициясига амал қилади - Сенат раиси

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев Алматида бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг юбилей йиғилишида нутқ сўзлади, деб хабар беради Kazinform Сенат матбуот хизматига таяниб.

Сенат Раисининг қайд этишича, афсуски, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг юбилей йиғилиши дунёда мисли кўрилмаган геосиёсий кескинликлар фонида ўтмоқда.

«Мамлакатимиз хавфсизликнинг даҳлсизлиги, халқаро муаммоларни халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низоми тамойиллари асосида тинч йўл билан ҳал қилишдан бошқа муқобил йўл йўқлиги позицияга содиқдир. Шу муносабат билан биз музокаралар жараёнини олға силжитишга қаратилган ҳар қандай саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз», — деди Маулен Ашимбаев.


Сўнгги хабарлар