Валюталар курси:
    usd/kzt 477.98 eur/kzt 488.93

    rub/kzt 7.93 cny/kzt 70.82
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қозоғистон халқаро энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги улушини оширади

2 Июль 16:05

NUR-SULTAN. Кazinform – Анқарада Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Тадбир давомида энергетика, транспорт, озиқ-овқат хавфсизлиги, терроризм таҳдидига қарши кураш ва минтақавий хавфсизликнинг бошқа долзарб масалалари муҳокама қилиниб, уни мустаҳкамлаш бўйича мумкин бўлган чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

Учрашувда Қозоғистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси – Хавфсизлик кенгаши котиби Ғизат Нурдаулетов Қозоғистон минтақавий хавфсизлик соҳасидаги асосий муаммоларни ҳал қилишда жамоавий ёндашувларни шакллантиришга қаратилган кўп векторли ташқи сиёсатни амалга ошираётганини таъкидлади.

Мамлакат халқаро энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қўшаётган ҳиссасини ошириш, асосий турдаги маҳсулотлар етказиб беришдаги камчиликларнинг олдини олиш мақсадида халқаро транспорт-логистика йўналишларини ривожлантиришни давом эттиришини маълум қилди.

Терроризм ва экстремизмнинг, жумладан, Афғонистон ҳудудидан тарқалиши минтақада хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид солувчи хавфлардан бири бўлиб қолмоқда. Шу муносабат билан Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклаш ва бу мамлакатдаги вазиятни зудлик билан тартибга солишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида делегациялар раҳбарлари Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған томонидан қабул қилинди. Туркия Республикаси Президенти қитъада геосиёсий таҳдидларнинг кучайиши шароитида янги интеграция механизмларини шакллантириш муҳимлигини таъкидлаб, Туркий Давлатлар Ташкилотининг барча иштирокчилари билан ўзаро муносабатларнинг ижобий суръатларини таъкидлади.

Шунингдек, тадбир доирасида Хавфсизлик кенгашлари котиблари Туркия Ички ишлар вазирлиги ва Миллий разведка ташкилоти раҳбарияти билан учрашди, Туркия давлат аэрокосмик компаниясига ташриф буюрди.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар