Қозоғистон халқаро банклар билан ҳамкорликда қандай лойиҳаларни амалга оширмоқда

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорлиги бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишини ўтказди, дея хабар беради Кazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

Йиғилиш иштирокчилари ўрта таълимни модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш, Ақтўбе, Қарағанди, Тараз, Риддер ва Қонаев шаҳарларида оқова сувларни тозалаш иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш режасини, шунингдек, йщлларни реконструкция қилиш ва суғориш тизимларини тиклаш бўйича бир қатор лойиҳаларни давом эттиришни муҳокама қилдилар.

Муҳокама якунлари бўйича Бош вазир тегишли топшириқлар берди.

Кенгаш ишида марказий давлат органлари раҳбарлари, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки вакиллари иштирок этди.

Фото: primeminister.kz


Сўнгги хабарлар