Валюталар курси:
    usd/kzt 465.95 eur/kzt 485.43

    rub/kzt 7.72 cny/kzt 65.28
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон: +2+4℃

Қозоғистон Халқаро ҳарбий тиббиёт қўмитасининг кузатувчиси бўлди

9 Сентябрь, 18:15

BRUSSELS. Кazinform – Қозоғистон Республикаси расман Халқаро ҳарбий тиббиёт қўмитасига (ХҲТҚ) кузатувчи сифатида қабул қилинди. Бу ҳақда Kazinform Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар берди.

Ушбу ҳукуматлараро ташкилотга аъзо 119 давлатнинг барчаси мамлакат номзодини қўллаб-қувватлади.

2022 йилда Қозоғистон Республикасининг Бельгиядаги Элчихонаси ташаббуси билан ҚР Ташқи ишлар вазирлиги Мудофаа вазирлиги билан биргаликда давлатнинг тегишли сўровини киритиш бўйича иш олиб борди. Жорий йилнинг 5-9 сентябр кунлари Брюсселда бўлиб ўтган ташкилотнинг навбатдаги Бутунжаҳон конгрессида унга аъзо давлатлар ижобий баҳо берди.

Тиббиёт фанлари академиясининг 44-Бутунжаҳон конгресси раиси Дэвид Смит Қозоғистон делегациясига мурожаатида Қозоғистон ҳарбий тиббиёт хизмати соҳадаги халқаро ҳамкорликка муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Ўз навбатида, Қозоғистоннинг Бельгиядаги Элчиси Марғулан Баймухан йиғилиш иштирокчилари олдида сўзга чиқиб, ХҲТҚда кузатувчи мақомини олиш қозоғистонлик мутахассисларга ҳарбийларнинг профессионал даражасини оширишга қаратилган барча тадбирларда иштирок этиш имконини беришини ва ташкилотга аъзо давлатларнинг тиббий хизматлари ва бу муҳим соҳада тажриба алмашиш учун фойдали платформа бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучларида ҳарбий хизматчиларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва тиббий ёрдам олиш ҳуқуқларини амалга оширишни таъминлайдиган кўп босқичли тиббий ёрдам тизими ташкил этилган ва ишончли ишламоқда. Бугунги кунда Қозоғистон ҳарбий тиббиёт тизими 20 та ҳарбий тиббиёт муассасаси ва 130 дан ортиқ тиббиёт бирликларини ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, ХҲТҚ 1921 йилда дунё қуролли кучларининг тиббий хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган. Қўмитанинг низоми ва тарихий анъаналарига кўра, Бош котибнинг идораси Бельгияда жойлашган. Ушбу халқаро ташкилот БМТ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Унинг асосий вазифалари - барча давлатларнинг ҳарбий тиббий хизматлари ўртасидаги профессионал ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш; илмий тадқиқотларни рағбатлантириш; ҳарбий тиббиёт учун муҳим масалалар бўйича малака ошириш, хусусан, Қуролли Кучлар тиббиёт хизматининг ёш зобитларини тайёрлаш курсларини ташкил этиш.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар