Қозоғистон гуманитар ёрдами Қирғизистонга етиб келди

None
None
BISHKEK. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаевнинг топшириғига биноан Қирғизистонга жами 4500 тонна буғдой уни солинган гуманитар ёрдамнинг биринчи партияси етказиб берилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.

Маросимда Қозоғистон элчиси Рапил Жошибаев ва Қирғизистон қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги вазирининг ўринбосари Азамат Муқашев иштирок этди.

Юклар темир йўл орқали 75 вагонда барча санитария-эпидемиология меъёрларига мувофиқ равишда етказиб берилди.

Вазир ўринбосари А. Муқашев Қирғизистон томони Қозоғистон ҳукумати томонидан кўрсатилаётган ёрдамни юқори баҳолашини ва кўрсатилаётган ёрдам учун биродар халққа чуқур миннатдорлик билдиришини таъкидлади. Маълумки, Давлат раҳбари Қирғизистон Республикаси билан анъанавий дўстлик, иттифоқчилик ва стратегик шериклик тамойилларини инобатга олган ҳолда Қозоғистон халқи номидан қардош қирғиз халқига гуманитар ёрдам кўрсатишга қарор қилди. Ўтказилган гуманитар ёрдамнинг умумий ҳажми 10 минг тонна унни ташкил этади.


Шуни таъкидлаш керакки, COVID-19 пандемияси бошланганидан бери Қозоғистон қирғиз томонининг мурожаатлари асосида Қирғизистонга илгари ҳам гуманитар ёрдам кўрсатилган. Хусусан, 2020 йил май ойида 5 минг тонна Қозоғистон уни қўшни давлатга бепул етказиб берилди. Ва ўша йилнинг ноябрь ойида Қозоғистон ҳукумати Қирғизистонга 400 дона маҳаллий ишлаб чиқариладиган кўчма шамоллатиш аппарати ва 2 миллион тиббий ниқоб юборилди.


Сўнгги хабарлар