+7 (701) 759 90 19
USD 425.48 EUR 494.2
RUB 6.14 CNY 66.67
Янгиликлар

Қозоғистон Green Future Index рейтингида 33-ўринга кўтарилди

1 Июль 16:55
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Green Future Index рейтингида 33-ўринга кўтарилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун Қозоғистон The Green Future Index дунё рейтингида 76 мамлакат ичида 33-ўринни эгаллаб турибди. Тадқиқот иқлим ўзгаришига бағишланган MIT Technology Review порталида эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
«Яшил Қозоғистон» лойиҳаси доирасида 60 мингга яқин иш ўрни яратилади ҚР Бош вазири ЕИ элчилари билан экологик барқарор иқтисодий ривожланиш масалаларини муҳокама қилди Қозоғистонда 2021 йилда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларига 160 млрд тенгедан ортиқ маблағ ажратилди

Ушбу рейтингда етакчи мамлакатларнинг паст углеродли истиқболларни шакллантиришдаги тараққиёти, иқтисодиётнинг, хусусан, энергетика, қишлоқ хўжалиги, саноат, ижтимоий соҳани яшил технологияларга ўтиши ҳисобга олинади.

Шундай қилиб, рейтинг мамлакатларнинг қайта тикланадиган энергетика, инновация ва «яшил» молиялаштиришга қўйган сармояларига қаратилган. Жадвалда иқтисодиётнинг ўрганилаётган тармоқлари ўртасидаги боғлиқлик кўрсатилган ва углерод чиқиндилари ҳажми, яшил жамият ривожланиши, қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш, эко-инновация ва иқлим сиёсати бўйича умумий баҳо берилган.

Натижада, Қозоғистон умумий 4.9 балл олди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакат 2030 йилга қадар қайта тикланадиган энергия манбаларидан электр энергиясини ишлаб чиқариш улушини 30 фоизга етказиш режалаштирилганлигини эълон қилганди.

Исландия, Дания, Норвегия, Франция ва Ирландия рейтингнинг кучли бешлигига кирди. Ундаги сўнгги ўринларни бугунги кунда Жазоир, Россия, Эрон, Парагвай ва Катар эгаллаб турибди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив