Қозоғистон Греция ва бутун Европа Иттифоқи учун ишончли энергия ҳамкоридир – вазир Дендиас

None
None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Греция ва бутун Европа Иттифоқи учун ишончли энергия ҳамкоридир. Бу ҳақда Қозоғистонга илк бор ташриф буюрган Греция Республикаси Ташқи ишлар вазири Николаос Дендиас айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Қозоғистон Греция ва бутун Европа Иттифоқи учун ишончли энергетика ҳамкоридир. Биз газ коридорининг чорраҳасида турибмиз. Бундан ташқари, биз Марказий ва Шарқий Европага кириш эшигимиз. Ҳамкасбим билан минтақада транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича умумий манфаатларни ҳам муҳокама қилдик. Биз Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларнинг аҳамиятига тўхталдик. Греция бу йўналишдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун саъй-ҳаракатларни амалга ошириш ниятида. Шунингдек, биз кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирганини олқишлаймиз»

, — деди Николаос Дендиас.

Н.Дендиас, шунингдек, Ақтау шаҳрида Греция консуллигини очишга ёрдам бергани учун Қозоғистон Ҳукуматига миннатдорлик билдирди.

«Греция ва Қозоғистон бир-биридан узоқда. Лекин орамиздаги дўстлик жуда муҳим. Қозоғистонда 10 минг юнон миллати вакиллари, Грецияда минглаб қозоқлар яшайди. Бу мустаҳкам дўстлигимиз самараси, деб ўйлайман. Шу билан бирга, Қозоғистон ҳукуматига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бизни Ақтауда кутганингиз учун ҳам раҳмат. Умид қиламанки, келгусида ҳам ҳамкорликни БМТ орқали давом эттирамиз»

, - дея миннатдорлик билдирди Греция Ташқи ишлар вазири.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар