Қозоғистон Германияга экспорт ҳажмини 1 миллиард еврогача ошириши мумкин

None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Германияга экспорт ҳажмини 1 миллиард еврогача ошириши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда Қозоғистон 140 дан ортиқ товар позицияларида Германияга экспорт ҳажмини қарийб 1 миллиард еврога ошириш имкониятига эга. Германия капиталининг мамлакат иқтисодиётига кириб келиши муттасил ортиб бормоқда. Германия сармояларининг 90 фоизи иқтисодиётнинг нохомашё секторига йўналтирилган. Биз учун бу кўрсаткич Қозоғистонга ва биз танлаган ривожланиш векторимизга бўлган катта ишончдир», - деди Роман Скляр пойтахтда бўлиб ўтган Қозоғистон-Германия бизнес-форумида.

Унинг сўзларига кўра, конструктив мулоқот йўлга қўйилган ва ишбилармонлик муҳити ўртасида шериклик ва ўзаро ҳамкорлик ривожлангандагина икки давлат ўртасидаги муносабатлар самарали бўлади. Икки мамлакат давлат ва ҳукумат раҳбарлари сиёсий ва савдо-иқтисодий муносабатларга кенг йўл очмоқда. Қолганлари эса тадбиркорларнинг қўлида.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар